Рақобатчи келганидан сўнг Нойер "Бавария" билан келиша олмаяпти

CHERY AUTO

"Бавария" клуб дарвозабони Мануэль Нойер билан янги шартнома борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. Бу ҳақида Bild нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра, Германиядаги карантин вазиятига қарамасдан, футболчининг агенти ва "Бавария" мутасаддилари клуб офисида янги келишув бандларини муҳокама қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" "Шальке" дарвозабони Александр Нюбель трансферини амалга оширганидан сўнг, Германия терма жамоаси асосий дарвозабонининг клубдаги келажаги ҳақида турли гап-сўзлар кўпая бошлади.

Аммо клуб бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Нойер янги мавсумда ҳам мюнхенликларнинг асосий дарвозабони сифатида бошлашишини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!