Баҳром Ҳайдаров: "Бирор янгилик ўйлаб топишимиз керак"

  • 8 август, 10:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

- Жуда гапириш қийин бўляпти. Бирор янгилик ўйлаб топишимиз керак. Ёмон ўйнаганимизда ҳам алам бўлмасди. Аламли мағлубиятларимиз кўпайиб кетяпти. Баҳона эмас. Футболчилар меҳнат қиляпти, аммо аламли мағлубиятлар жуда ачинарли. Ҳар бир учрашувда мағлубиятга учрашга ҳақли эмас. Ўзбекистонни энг кучли клубларидан бирига қарши майдонга тушдик. Ўйлайманки, муносиб ўйин кўрсатдик. Ўйин мобайнида яхши имкониятларимиз бўлди. Рақибда савия, маҳорат эвазига бироз ташаббус бўлди. Аммо умумий маънода биздан кучли кўринмади. Ечиниш хонасида ҳеч ким ҳеч нима дея олмаяпти. Гапириш қийин бўляпти. Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти. Ҳаёт давом этади, бир кун бу нарса “очилиб” кетиши керак. Ҳамма нарсани якуни бўлиши лозим. Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак.

- “Нефтчи” билан ҳамкорликда ишласа бўладими? Масалан, улардан Шохруҳ Гадоев олинди, бугун яхши ўйнади...

- Ҳамкорликни ҳар бир клуб билан қилса бўлади. Боз устига улар билан битта вилоятданмиз. Бироқ спорт жиҳатидан олганда, барибир майдонга чиққанда минг битта вилоят жамоалари бўлган тақдирда ҳам иккала томон бир-бирига қаршилик кўрсатиб футбол ўйнашимиз керак. Бошқа масалаларда, ўйинчилар олди-бердисида нафақат “Нефтчи”, балки бошқа жамоалар билан ҳам ҳамкорлик қилсак яхши бўларди.

- Ёзги селекцияда янги ўйинчилар олинди. Абдуғофур Ҳайдаров “Сурхон”да захирадан ўтирган футболчи эди. Ўтган йили яхши ўйнаган...

- Бу болага келсак, ўтган йили яхши ўйин кўрсатди, бу йил ҳам ёмон ўйнамаётганди. “Сурхон”дан олган маълумотимизга қараганда, йил бошида яхши ўйнади. Кейинчалик, ёшларда барибир ўзгаришлар бўлиб туради, ёш тоифасида терма жамоага тушди. Кейинчалик клубда Али Абдураҳмоновни ҳужумга қўйишганидан кейин у ҳам асосий таркибда ўйнаб кетди. Шу жиҳатдан рақобатда ютқазиб қўйди. Аммо Абдуғофур ёш бўлишига қарамасдан маҳоратли ўйинчи. Кутяпмиз, шунинг учун ҳам олдик. Андижонда ёмон ўйнамади, бугун ҳам омади келмади. Зарбалари тўсинга тегди. Энг асосийси, футбол ўйнашга қўрқмайди. Бундай ўйинчи албатта жамоага фойда келтиради. Олдинда ҳали учрашувларимиз кўп. У албатта “Қўқон-1912” учун фойда келтиради. Унга ишонаман.

- Левченко майдон яхши эмаслиги ҳақида гапирди. Фикрингиз қандай?

- Албатта, яхши майдонда ўйнашни хоҳлаймиз. Ўзбекистондаги деярли барча майдонлар идеал даражага келтирилган. Бизни майдонни бундай ҳолатга келиб қолганлигини сабабини топишяпти. Бундай майдон ҳозирги ҳолатга Ўзбекистонга тўғри келмайди. Раҳбариятимиз, майдонга жавоб берадиганлар ҳаракат қилишяпти. Яқин орада яхши ҳолатга келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!