Расман! Бахтиёр Ашурматов "Турон" бош мураббийи!

Бугун клубимиз қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди. Бугунга қадар клубимиз бош мураббийи лавозимида ишлаб келган истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.

Ашурматов бугунга қадар АГМК, "Гулистон" ва "Сурхон", "Бухоро", "Андижон", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти давомида Олмалиқнинг АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритган.

Янги бош мураббийга клубимиз раҳбарияти томонидан мусобақа жадвалида юқори ўринларга эга чиққан холда мавсум якунида жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

"Турон"га хуш келибсиз Бахтиёр Аъзамович! Жамоамиздаги фаолиятингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз, - дея хабар тарқатди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!