Расман! Бахтиёр ЦСКАда ўйнайди

Элдор Шомуродовнинг жамоадоши Бахтиёр Зайнутдинов “Ростов”ни тарк этиб, Москвага кўчиб ўтди. 

22 ёшли қозоғистонлик ярим ҳимоячи ЦСКАда тиббий кўрикдан ўтди ва жамоа билан беш йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда ЦСКА матбуот хизмати расман эълон қилди. Шартнома шартлари ва трансфер суммаси маълумотлари ошкора қилинмаяпти. 

Бахтиёр Зайнутдинов янги жамоасида 19-рақамда ўйнайди.  

“Ростов”га 2019 йили “Астана” жамоасидан келиб қўшилган Бахтиёр Зайнутдинов жами 35 та учрашувда 4 та гол урган ва иккита голли пас узатган. Истеъдодли футболчи Қозоғистон терма жамоасида 13 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти бор аниқ нишонга олган.

dt11889

Шомуродов – УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисининг асосий нишонига айланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
25/08/2020 18:46
Yaxshi bopti endi eldor ochiladi