Расман! “Челси” Бакайокони сотиб олди(фото)

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Челси” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайокони ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи “аристократлар” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Бакайоко янги жамоаси сафида 14-рақамда тўп суради.

“Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. Интизорлик билан ажойиб мураббий ва футболчилар билан ишлашни кутмоқдаман”, – деб айтиб ўтди Бакайоко.

Илгарироқ, мазкур трансфер “Челси”га 35 млн фунтга тушиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бакайоко якунланган мавсумда “Монако” сафида жами 51 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та гол киритиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!