Расман! Дани Алвес ЖЧ-2018да ўйнамайди
Ads

Бразилия футбол федерацияси ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвеснинг жароҳати жиддий эканлиги ва унинг Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок эта олмаслигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтиш лозимки, 34 ёшли футболчи “Ле Арбье”га (2:0) қарши бўлиб ўтган Франция кубоги финалида жароҳат олган эди. Globo нашри тарқатган хабарга кўра Алвес камида ярим йил майдонга туша олмайди.