Расман! "Интер" ҳужумчисини Бразилия клубига сотиб юборди

Миланнинг “Интер” клуби форварди Габриэл Барбоза “Фламенго” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “нерадзуррилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 23 ёшли футболчи Рио-де-Жанейро клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. Ушбу трансфер Бразилия грандига 18 млн еврога тушгани айтилмоқда. Эътиборлиси, келишувга кўра Барбарозанинг кейинги трансферидан келадиган маблағнинг 20 фоизи “Интер” ҳисобига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Габриэл Барбоза ўтган мавсумни “Фламенго” сафида ижарада ўтказган эди. У ўтган мавсум жами 43 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!