Расман! Колосовский "Металлург" бош мураббийи

“Металлург” ПФК бугун таниқли футбол мураббийи Григорий Колосовский билан расман шартнома имзолади. Мамлакатимизнинг етакчи футбол клублари – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Навбаҳор”  ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган мутахассис энди “Металлург”ни мавсумнинг иккинчи даврасига тайёрлайди.

Григорий Анатольевич 1971 йилнинг 28 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини Тошкент вилоятининг “Чирчиқ”, “Свердловчи” жамоаларида бошлаган. Кейинчалик “Янгиер”, “Трактор” футбол клубларида ўйнаган. 2012 йилдан буён мураббийлик соҳасида фаолият юритиб келяпти. Ўзбекистондан ташқари Латвия, Хитой Халқ Республикаси жамоаларида ишлаган ва айнан шу мамлакатлар миллий чемпионатларининг совриндори бўлган. 

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!