Расман! "Наполи" Европа чемпиони билан шартномани узайтирди

"Наполи" клуби ўзининг расмий сайти орқали ўнг қанот ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар 2026 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекган.

Ди Лоренцо "Наполи" сафида 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган икки мавсум давомида 95 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёздириб қўйди.

Жованни Ди Лоренцо Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У яқинда “Скуадра Адзурра” сафида Европа чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!