Расман! "Насаф" ҳимоячиси "Локомотив"га қайтди
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Шуҳрат Муҳаммадиев - "Локомотив" футболчиси!
Клубимиз тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири Шуҳрат Муҳаммадиев яна биз билан.
"Локомотив" таркибида 116 ўйин ўтказиб, 1 гол ҳамда 14 ассист қайд этган Шуҳрат Муҳаммадиев янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Жамоамизга қайтиш муборак, Шуҳрат Муҳаммадиев!", - дейилади хабарда.



Фикрлар