Расман! Оби Микел “Челси”дан кетди. Энди у ҳам Хитойда ўйнайди (фото)
Ads

Кеча хабар Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг “аристократлар” сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун футболчининг ўзи буни тасдиқлади. Нигериялик футболчи “Твиттер”даги расмий саҳифасида ҳайрлашув хатини эълон қилди.

“10 йил давомида “Челси” сафида 374та учрашувда иштирок этдим ва 11та совринни қўлга киритдим. Энди ҳайрлашиш вақти келди. Ҳар бир футболчи премьер-лигада тўп суришни орзу қилади. Чунки бу дунёдаги энг зўр лига. “Челси”дек жамоада тўп сурганимдан ва дунёнинг энг яхши мураббийлари билан ишлаганимдан фаҳрланаман.

“Тяньцзинь Тэда”га келганимдан бахтлиман. Бу жамоага ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида ўсиши учун ёрдам беришни истайман.

“Челси”даги барчага раҳмат айтаман. Кўришгунча!”, - дейди Оби Микел.