Расман! Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби маълум

Индонезия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U17 Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Янги Зеландия ва Мексика ўртсидаги баҳс якунланди. Учрашув шимолий америкаликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва 3-ўринни эгаллаганлар орасида плей-оффга чиққан 4-терма жамоага айланди. 
"В" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси гуруҳда 4 очко жамғариб, учинчи ўринни қўлга киритган эди. Регламентга кўра, барча гуруҳлар ичида энг кўп очко тўплаган 4 та учинчи ўрин эгалари нимчорак финал иштирокчисига айланади.

Шу тариқа, Ўзбекистон расман "C" гуруҳи пешқадами Англия билан тўқнаш келади. Учрашув 22 ноябрь куни 13:30 да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
18/11/2023 18:50
Англияни маглуб эт ва тарихга кирасизлар