Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расман! "Пахтакор" "Нефтчи" юлдузини трансфер қилди

Изоҳлар: 2

Ўтган мавсумни ёндирган футболчи "Пахтакор"га ўтди.

"Нефтчи" ҳимоячиси Умар Адҳамзода фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. Бу ҳақда "йўлбарслар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Футболчининг "Нефтчи" билан амалдаги шартномаси ҳамда молиявий муаммоларни пойтахт клуби ўз маблағи ҳисобига ҳал этишга розилик билдирди ва якунда ҳимоячи "Пахтакор" футбол клубига трансфер қилинди", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Адхамзода ўтган мавсумда Суперлигада 24 учрашувда майдонга чиқиб, уч гол урди ва яна шунча голга ассистентлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ