Расман! Ван де Бек "Жирона" футболчисига айланди
Расман "Жирона" Донни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Клуб футболчининг тўлиқ трансферини сотиб олди.
Ушбу харида учун Каталония жамоаси 500 минг евро сарфлади. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи билан 2028 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади.
Ван де Бек якунига етган мавсумнинг ярмини "Айнтрахт"да ўтказди. Аммо унга кўп ҳам ўйин амалиёти берилгани йўқ.Хавбек 10 та ўйинда иштирок этган бўлса, шулардан ярмини захирадан бошлади.
27 ёшли футболчи 2020 йилда 39 миллион евро эвазига сотиб олинган. Ўша вақтда унинг нархи 55 миллион евро эди. Айни пайтдагиси эса 5 миллион еврога тенг.
Фикрлар