Расман! Яна бир “Реал” афсонаси жамоадан кетмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби матбуот хизмати ҳимоячи Марсело июнь ойи охирида жамоани тарк этишини тасдиқлади.
“Қироллик клуби” 34 ёшли бразилиялик билан шартномани узайтирмайди.
Эртага, 13 июнь куни “қаймоқранглилар” Марсело ва клуб президенти Флорентино Перес иштирокида хайрлашув маросимини ўтказади.
Марсело 2007 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Жамоа таркибида у олти марта Испания чемпионлигини, беш марта Испания Суперкубоги ва Чемпионлар лигасини қўлга киритган. Шунингдек, уч марта УEФА Суперкубоги ва икки марта Испания кубогида, тўрт марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Бразилиялик ҳимоячи "Реал" тарихидаги энг титулли футболчи бўлиб, жамоа билан 25 та совринни ўзиники қилган.
Фикрлар