Расмий: "Арсенал" уч футболчи билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

Ҳимоячилар Давид Луис, Пабло Мари ва Седрик Соареш "Арсенал" билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Tecno

Клуб расмий матбуотига кўра, Луис яна бир мавсум Лондон клуби таркибида қоладиган бўлди. Шунингдек, "канонирлар" "Саутгемптон"дан Соареш ва "Фламенго"дан Марининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиб, улар билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

"Бу йигитлар жамоамизда қолганидан хурсандмиз. Улар Артетанинг узоқ йиллик режаларининг бир қисми", - дейди клуб техник директори Эду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!