Расмий хабар! Бектемир Абдуманнонов - "Динамо" футболчиси

CHERY AUTO

Бектемир Абдуманнонов – "Динамо" сафига кўчиб ўтди.

Tecno

"2026 йилги янги футбол мавсуми олдидан Суперлиганинг энг иқтидорли яримҳимоячиларидан бири Бектемир Абдуманнонов расман «Динамо» футболчисига айланганини маълум қиламиз.

23 ёшли яримҳимоячи жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида қатнашмоқда ва куни кеча «Динамо» ПФК билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Абдуманнонов дастлаб «Металлург» ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, сўнгги уч мавсумни «Андижон» сафида ўтказди. Хусусан, 2025 йилги мавсумда андижонликлар билан Суперлигада 11-ўринни эгаллаган бўлса-да, Суперлигадаги 30 ўйинда 4та гол ва 8та ассист қайд этган.

Ишонамизки, Бектемир Абдуманнонов «Динамо» билан янги марраларни забт этиб, жамоамиз тарихидан муносиб ўрин эгаллайди", - дея ёзди самарқандликлар матбуоти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!