Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

  • 3 октябрь, 2023, 19:16
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича енгил вазн тоифаси вакили Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди.

Golden Boy Promotions компанияси раҳбари Оскар Де Ла Хойянинг ESPN нашрига маълум қилишича, жанг 2 октябрь куни Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.

"Дуарте 11 та ғалабали серияга эга ва у Гарсияни рингга чорлай олади", - дейди Де Ла Хойя

Гарсия (23-1) охирги марта апрель ойида рингга кўтарилган ва унда Жервонта Девисга нокаут эвазига мағлуб бўлган.

Дуарте (26-1-1) эса, май ойида Д'анжело Каседан устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!