Райс: "Ҳали чемпионлик кураши якунланмади"

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Арсенал” “Манчестер Юнайтед” билан баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. Ушбу учрашувдан сўнг англиялик ярим ҳимоячи ҳисобланган Деклан Райс ўйин ва чемпионлик кураши ҳақида гапириб ўтди. 
 
"Ҳали ҳаммаси тугамади, биз ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Биз ахир “Арсенал”миз! 
 
Шу билан бирга, иккинчи бўлимда биз бутун мавсум давомида қилмаган нарсаларни қилдик. Сўнгги 10 дақиқада жуда содда ўйнадик ва ўйинни “Манчестер Юнайтед”га осонликча топширдик. Бу биз томонимиздан қилинган бироз аҳмоқона ҳаракат бўлди" – дея таъриф бериб ўтди "тўпчилар" хавбеки. 
 
Маълумот ўрнида, Микель Артета бошчилигидаги “канонирлар” бўлажак учрашувини 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси ПСВга қарши жавоб беллашувини ўтказади. Илк беллашувда 7:1 ҳисобида зафар қучиб, деярли кейинг босқич масаласини ҳал қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!