Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси ўтиши мумкин бўлган икки жамоа номи маълум бўлди
Агентлар ишга киришди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини яна ўзгариш бўлиши кутиляпти.
Озарбайжоннинг Sport24.az нашри ишончли манбадан олган маълумотларига кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи манфаатларини ҳимря қилаётган агентлар унинг хизматларини Россиянинг “Рубин” ва “Краснодар” клубларига таклиф қилган.
Ҳозирча ушбу клублар футболчи борасида қандай қадамлар ташлаши номаълум. Томонлар ўртасида эҳтимолий ҳамкорлик амалга ошиш-ошмаслиги эса яқин келажакда маълум бўлади.
Раҳмоналиев учун Россия футболи бегона эмас. У “Сабаҳ” жамоасига ўтишидан аввал, 2023–2025-йилларда “Рубин” сафида тўп сурган.
“Краснодар” варианти борасида эса эътиборга молик жиҳат шундаки, жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Мурад Мусаев ҳисобланади. Россиялик мутахассис аввал “Сабаҳ”да ишлаган ва Боку клубининг футбол муҳити билан яқиндан таниш.
Ҳозирги жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган ўзбек футболчиси учун жорий мавсум анча муваффақиятли давом этмоқда. Истеъдодли ярим ҳимоячимиз жамоаси билан бирга Европа Чемпионлар лигасининг саралаш турниридан муваффақиятли ўтиб, умумий гуруҳда иштирок этмоқда.
Шунингдек, “Сабаҳ” ўзбек футболчиси ёрдамида амалдаги чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қиляпти.
Яқинда Умарали Раҳмоналиев Франциянинг “Ланс” клуби назарига тушгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилган эди. Шу боис, ўзбекистонлик чарм тўп устасининг “Сабаҳ”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
Умарали Раҳмоналиев жорий мавсум барча мусобақаларда 17 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида тўртта халқаро учрашувда майдонга тушган.
Ҳусанов учун муҳим қарор қабул қилинди!
Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот чиқди
Марескани Ҳусанов бўйича қарори мухлисларнинг ғашига тегяпти!
Фанатлар Ҳусанов мурожаатига жавоб беришди!
Шомуродовни учинчи ўринга суриб қўйишди
Изоҳлар (0)