"Реал" 16 ёшли Эндрик учун 60 миллион евро сарфламоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Палмейрас" вакили Эндрикни сотиб олмоқчи. Жамоа унинг трансфери учун 60 миллион евро сарфлашни мақсад қилган.
"Қироллик клуби" ёш футболчини 2024 йилда ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Шу вақтда у 18 ёшга тўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" аввалроқ "Манчестер Сити" аъзоси Эрлинг Холандни харид қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо кейин маълум бўлишича, раҳбарият Холанднинг юқори маоши ва тез жароҳат олиши сабаб бу трансфердан воз кечган.
Фикрлар