"Реал" 17 ёшли бразилиялик футболчи билан 6,5 йиллик шартнома имзолайди

Бразилиянинг “Фламенго” клуби ярим ҳимоячиси Рейньер “Реал”га ўтишга жуда яқин турибди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда томонлар деярли келишувга эришишган. Унга кўра 17 ёшли бразилиялик футболчи “қироллик клуби” билан 6,5 йиллик шартномага имзо чекади.

Рейньернинг трансфери эса “Реал”га 30 млн еврога тушади. Шундан 24 миллиони “Фламенго”га, 3 миллиони унинг оила аъзоларига ва яна 3 миллиони унинг агентига берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!