"Реал" 17 ёшли бразилиялик футболчини "нишонга олди". Унга "Барселона" ҳам харидор

  • 27 декабрь, 2019, 20:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби уларга Родриго Гоэса ва Винисиус Жуниор каби ҳужумчиларни тақдим этган Бразилия трансфер бозорида фаол изланишлар олиб бормоқда.

Tecno

Fox Sports тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”нинг эътибори бу сафар "Фламенго" ярим ҳимоячиси Рейньерга тушди. Айтиш керакки, 17 ёшли бразилиялик футболчининг товон пули 35 млн еврони ташкил этади.

Эътиборлиси, Рейньерга шунингдек “Барселона”дан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Рейньер ёш бўлишига қарамай “Фламенго” сафида 15 та ўйин ўтказишга улгурди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!