Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Англия терма жамоаси футболчисини сотиб олади

Мадридликларга шу ўйинчи керак

Мадриднинг «Реал» жамоаси «Борнмут» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

TeamTalk хабарига кўра, «қироллик клуби» скаутлари яқинда бўлиб ўтган Миллатлар лигаси учрашувида 23 ёшли футболчининг ўйинини диққат билан кузатган. Ушбу баҳсда Англия Хорватияни йирик 7:0 ҳисобида мағлуб этган. Манбаларга кўра, «Реал» ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда, аммо у учун Лондоннинг «Челси» клуби ҳам кураш олиб бормоқда. Шу билан бирга, «Борнмут» ҳозирча Скоттни сотишга шошилаётгани йўқ.

Айни пайтда «Реал» сафида икки нафар англиялик футболчи – Жуд Беллингем ва Трент Александер-Арнолд тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Алекс Скотт Англия чемпионатида «Борнмут» таркибида бешта ўйин ўтказди. У шу вақт ичида бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта огоҳлантириш карточкасига («сариқ карточка») учради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ