"Реал" ашаддий рақибига футболчи тарбиялаган экан

“Реал” тарбиялаган ҳимоячи Маркос Алонсо Италия ва Англиядаги фаолиятидан сўнг, ёзги трансферлар вақтида “Барселона”га кўчиб ўтди.

Испаниялик футболчи “Барселона”нинг ашаддий рақиби – “Реал”да футбол ўйнашни ўрганган бўлса-да, ҳар доим Каталония клуби формасида тўп тепишни орзу қилганини ошкор этди.

- Бутун фаолиятим давомида ҳар доим “Барселона”да тўп тепишни орзу қилганман ва бу болаликдан бери менинг жамоам. Мен “Реал”да ўзим истамаган ҳолда кўрикдан ўтганман. “Челс”"дан кетиб, таваккал қилганим ҳам рост, - деди Маркос Алонсо.

31 ёшли футболчи 1999-2010 йиллар давомида “Реал” тизимида бўлган ва асосий таркибда бир марта майдонга тушган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!