Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал" Бернарду Силвадан ҳайратда

Бу ўйинчи катта давраларда пишган

«Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Мадрид клубида жамоадошлари ва мураббийлар штаби эътиборини ўзига қаратди.

«Қироллик клуби» футболчилари португалиялик ҳамкасблари ҳақида гапирар экан, тўп унда бўлганида ўзларини мутлақо хотиржам ҳис қилишларини таъкидлашмоқда. 

AS нашри ёзишича, «Реал» раҳбарияти ва мураббийлари собиқ «Манчестер Сити» футболчисини нафақат майдондаги ўйини, балки жамоадаги роли учун ҳам юқори баҳоламоқда. У кийиниш хонасида бошқаларни руҳлантирадиган, қўллаб-қувватлайдиган етакчи сифатида кўрилаяпти. 

Клубда 32 ёшли футболчининг инсон сифатидаги фазилатлари алоҳида қадрланади ва унга катта ҳурмат билан муносабатда бўлишади.

Манба маълумотига кўра, Бернарду Силва ўйин амалиёти камайган пайтларда ҳам норозилик билдирмаган. Аксинча, у яқинлари доирасида ўз устида янада кўпроқ ишлаши кераклигини айтган, чунки асосий таркибдаги футболчилар ҳозирча ўзини ундан яхшироқ намоён қилаётганини тан олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ