Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал": Битта имзо чексанг, даҳшатли маош оласан!

Жуд Беллингемни пул билан "боғлашмоқчи"

Sky Sports хабарига кўра, «Реал Мадрид» яқин кунларда жамоа яримҳимоячиси Жуд Беллингем билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувни расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

Манба маълумотича, янги битим доирасида англиялик футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади. Ҳозирда Беллингем ҳафтасига тахминан 240 минг фунт маош олади, янги шартномага кўра эса бу рақам деярли 500 минг фунтга етказилиши кутилмоқда.

Шу тариқа, у «Реал» таркибидаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади. Унинг даромади Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор маоши билан деярли бир даражада бўлади.

Жорий мавсумда Жуд Беллингем «Реал» сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Ҳозирги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган бўлса-да, мадридликлар уни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ