“Реал” бу юлдуздан воз кечди

Мадриднинг “Реал” клуби анчадан бери трансфер нишонида турган германиялик ҳимоячи Нико Шлоттербек трансферидан воз кечишга қарор қилди.

Чунки Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўзининг марказий ҳимоячисига жуда манфаатли янги шартнома таклиф қилди ва яқин вақт ичида 26 ёшли футболчи “асаларилар” билан  узоқ муддатли шартномани имзолайди.

Sky Sport маълумотига кўра, футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб келаётган “Қироллик клуби” томонлар қароридан хабардор ва аллақачон Шлоттербек учун курашдан чиққан.

Мадридликлар энди бошқа номзодларга эътибор қаратишга мажбур бўлади.

Шлоттербекка “Бавария”, “Ливерпуль” ва Европанинг бошқа грандлари ҳам қизиқиш билдираётган энди. Transfermarkt баҳосига кўра, немис марказий ҳимоячисининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади, унинг амалдаги шартномаси эса 2027 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!