“Реал” бугун Алиссон учун расман 50 млн евролик таклиф юборади, аммо “Рома” 100 млн хоҳламоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Рома” дарвозабони Алиссонни қўлга киритиш борасида ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” футболчи ва унинг агенти билан аллақачон келишувга эришиб бўлган, бироқ мадридликлар ҳалигача “Рома” раҳбарияти билан тил топиша олишмаяпти. Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича “Реал” бугун 25 ёшли бразилиялик посбоннинг трансфери бўйича “бўрилар”га 50 млн евролик расмий таклиф юборади. Бундан ташқари улар Алиссон учун яна қўшимча 10 млн евро бонус ҳам тўлашга тайёр.

Аммо, “Рома” иқтидорли дарвозабонини 100 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Лекин “Реал”нинг битта дарвозабон учун бунча пул сарфлаши ҳақиқатдан бироз йироқроқ. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Мадридда давом эттириш истагини билдирмоқда.