Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давида Де Хеани сотиб олиш фикридан ҳамон қайтгани йўқ.

Берилган маълумотларга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти жорий мавсум якунлангач “Атлетик” посбони Кепу Аррисабалагуни 50 млн еврога сотиб олгандан кўра испаниялик голкиперга 70 млн евро тўлашни афзал кўришмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал” бундан аввалроқ Де Хеани қўлга киритишга икки марта уриниб кўрган эди. Унинг МЮ билан шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.