Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал" Эндрик учун якуний нархни эълон қилди

Клуб Эндрикни қишда сотишга тайёр

Манбаларга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрикни қишки трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Хабарларга қараганда, мадридликлар 18 ёшли форвард учун камида 70 миллион евро талаб қилмоқда. Эндрикка «Милан» жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Шу билан бирга, «Реал» эҳтимолий шартномага футболчини кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги бандни киритишни режалаштираётгани таъкидланмоқда.

Эндрик 2024 йилда Мадридга кўчиб ўтган эди. «Реал» унинг трансфер ҳуқуқларини «Палмейрас» клубидан сотиб олган. Ҳозирча бразилиялик ёш иқтидор энг асосий таркибдан анча узоқ, жамоада чуқур захира ўйинчиси сифатида қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ