Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Реал» Эндрикни сотишга тайёр

«Реал» 20 ёшли Эндрикни сотишга тайёр, «Милан» уни 70 миллион евро эвазига олишни истамоқда.

«Реал» қишки трансфер ойнасида жамоа ҳужумчиси Эндрикни сотишга тайёр. Бу ҳақда El Partidazo de COPE нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Италиянинг «Милан» клуби ёш бразилиялик учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Шу билан бирга, «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньо Эндрикни жамоада сақлаб қолиш тарафдори.

Клуб раҳбарияти эса 20 ёшли форвард билан хайрлашишга қарши эмас, агар ўйинчи ўзи доимий ўйин амалиёти учун кетишни сўраса. Хабарда таъкидланишича, ҳам ижара, ҳам тўлиқ трансфер варианти кўриб чиқилмоқда. Бунда «Реал» шартнома шартларига қайтариб сотиб олиш бандини киритишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Эндрик барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифи бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ