«Реал» Ферлан Менди билан шартномани бекор қилмоқчи
«Реал» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Ферлан Менди ёзда жамоани тарк этиши деярли аниқ бўлиб қолди.
Diario AS нашри маълумотича, Мадрид клуби француз футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Аммо манбаларга кўра, Менди клуб раҳбарияти талабларига осонликча рози бўлмайди ва келишув бекор қилинса, шартнома бўйича тўлиқ молиявий компенсация талаб қилади.
Ферлан Менди «Лион» клубидан «Реал»га 2019 йили 48 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда француз ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда бор-йўғи тўққизта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар (гол ёки голли пас) билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt портали Мендининг бозор қийматини ҳозирча тўрт миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Фикрлар