
“Реал” ФИФАга шикоят юборади
“Реал” клуби Испания чемпионатидаги ҳакамлик бўйича Халқаро футбол федерацияси – ФИФга шикоят ариза билан мурожаат қиладиган бўлди.
Бу ҳақда Marca нашри маълум қилди.
Манбага кўра, “Реал” мутасаддилари янги чемпионатнинг тўртта тури ва ўтган мавсумда жамоага қарши чиқарилган ноҳақ қарор кўрсатилган маълумотларни ФИФАга тақдим қилиб, халқаро ташкилотдан испан футболидаги ҳакамликда нималар бўлаётгани бўйича хулоса чиқаришни сўрамоқчи.
Ла Лиганинг тўртинчи турида “Реал” сафардаги учрашувда “Реал Сосьедад”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 32-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Дин Хёйсен Микель Оярсабални тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан тўғридан тўғри қизил карточка билан жазоланди.
Хаби Алонсо бу вазиятда ўз шогирдига огоҳлантириш бериш адолатдан бўларди, деган хулосани билдирди. Мураббийга кўра, Хёйсеннинг ортида турган Эдер Милитао рақиб футболчисига қарши ўйнаши мумкин эди.
“Реал” Ла Лиганинг дастлабки тўртта учрашувии ўз фойдасига ҳал қилган бўлса-да, ҳар бир ўйинда эътирозлар ва зиддиятлар юз бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Комментарии