Ads

“Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг фикрича, мадридликлар “Ливерпуль” билан бўладиган ЕЧЛ финалида фаворит эмас. Франциялик футболчи инглизлар барча линияларда ажойиб ўйин намойиш этаётганини алоҳида таъкидлаган.

Биз финалда фаворит эмасмиз, – дея Вараннинг сўзларини келтиради Marca нашри. – Ливерпуль яхши ҳимояланади ва тез ҳужумга ўтади. Уларнинг ҳужум чизиғида Салаҳ, Мане, Фирмино бор. Биз ҳимояда жуда ҳамжиҳатликда ўйнашимиз талаб этилади ва бунга жисмонан ҳам тайёр бўлишимиз шарт, чунки кўп йугуришга тўғри келади.

– Мен учун бу шахсан тўртинчи финал. Ишониш қийин бўлган рақам. “Реал” учинчи йил кетма-кет финалга йўл олмоқда ва биз ўз совринларимиз билан тарихни ёзмоқчимиз.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Ливерпуль” учрашуви 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади.