“Реал” футболчиси жароҳатдан қайтмаслиги ва фаолиятини тугатиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба деярли 1 йилдан бери тиззасидан олган жиддий жароҳатдан тикланмоқда. Бироқ, унинг сафга қайтиши чозилиб кетмоқда.
Onda Cero нашри хабар беришича, австриялик ҳимоячи бошқа футболга қайтмаслик хавфи бор. Алаба тиззасидаги тўқималар юпқалашиши сабаб фаолиятини якунлаши мумкин. Шу сабабли, футболчи машғулотлар давомида суяклари бир-бирига ишқаланиб, қаттиқ оғриқ ҳосил қилмоқда.
32 ёшли ҳимоячи “қироллик клуби” сафида 102 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар