“Реал” футболчиси уни қўйиб юборишни талаб қилмоқда

  • 20 январь, 2021, 18:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Мавсум бошида “Реал” асосий таркибида ўйнаш учун ижарадан чақиртирилган Мартин Эдегор клуб раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни талаб қилмоқда.

Истеъдодли ярим ҳимоячи қишки трансферлар вақтида ижара асосида бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштирмоқда. Чунки, у Зинедин Зидан жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Эдегор янги мавсумда барча турнирларда тўққиз марта майдонга тушиб, атиги 367 дақиқа ўйнади.

"Қироллик клуби" ёзги трансферлар вақтида янги ўйинчи олмагани боис, Зинедин Зидан ижарадаги футболчилар қаторида Эдегорни ҳам асосий жамоага қайтарган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!