Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" ҳамон Салибадан умид қилмоқда

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Бироқ трансфер осонликча бўлмайди

"Реал Мадрид" "Арсенал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Салибани бир неча мавсумдан буён ўз сафига қўшиб олишни режалаштириб келмоқда. Бироқ "тўпчилар" раҳбарияти франциялик футболчини осонликча қўйиб юбориш ниятида эмас. 

"Қироллик клуби" Карвахальнинг жароҳатидан сўнг бу трансферга янада қаттиқроқ киришди. 23 ёшли ҳимоячига бошқа Европа топ клублари ҳам қизиқмоқда. Салибанинг ҳозирги нархи 80 миллион деб баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Салиба "канонирлар" сафида умумий 92 та ўйинда ҳаракат қилиб, 5 та гол ва 2 та ассистни амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ