"Реал" жамоаси Рафаэль Надални табриклади

Мадриднинг "Реал" футбол клуби испаниялик Рафаэль Надальнинг Франция очиқ чемпионатида бош совринни қўлга киритгани муносабати билан табриклади.

"Жамоамизнинг фахрий аъзоси Рафаэль Надаль теннис тарихи зарварақларида ўз изини қолдирмоқда. У "French Open"нинг 12 карра ғолиби бўлди. Рафа биз сени табриклаймиз! Сен энг яхшисан" - деб ёзади клуб ўзининг ижтимоий тармоқлариди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Рафаэль Надал "Ролан Гаррос" мусобақасида барча рақибларини енгиб, қаторасига учинчи бора мазкур турнир ғолибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!