"Реал" Калафьорини асосий трансфер мақсади сифатида белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, "Реал" "Арсенал" ҳимоячиси Рикардо Калафьорига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, мадридликлар италиялик футболчининг трансферини ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган.

Шунингдек, "қироллик клуби" Калафьорини харид қилиш имконияти бўйича "Арсенал"га расмий сўров юборгани айтилмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 23 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда Калафьори "Арсенал" сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!