“Реал” катта трансферга қўл уряпти

“Реал” ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этишга катта эътибор қаратади. Ҳозирдан клуб мутасаддилари жамоага мос келадиган ҳимоячилар рўйхатини шакллантириб бормоқда.

Клубга таклиф этиладиган ўйинчилар қаторига “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони ҳам қўшилди.

Италиялик ҳимоячини оладиган клуб 70 миллион евро атрофида бадал пули тайёрлаб қўйиши керак бўлади. Чунки Бастонининг миланлик билан шартномаси яна тўрт йил давом этиши белгиланган.

25 ёшли футболчи “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йили “Интер”га кўчиб ўтганидан кейин маълум муддат “Аталанта” ва “Парма”да ижарада ўйнаб келди. 2019 йилдан “Интер”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!