“Реал” Клоппни олиб келиш йўлини топди
Германиялик машҳур мутахассис Юрген Клопп “Реал” бош мураббийи лавозимига асосий номзод ҳисобланади, дея хабар бермоқда машҳур журналист Рамон Альварес де Мун.
Манба маълумотига кўра, клуб уни турли лигалардаги мураббийлик тажрибаси ва ютуқлари туфайли устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, Клоппни Тони Кроос билан биргаликда тайинлаш варианти клуб ичида муҳокама қилинаётгани ва энг эҳтимолий сценарийлардан бири экани таъкидланмоқда.
Қайд этилишича, эҳтимолий ўтишнинг асосий шарти Клоппнинг шахсий розилиги ва таклифни қабул қилишга тайёрлиги ҳисобланади.
Клопп ва Кроос ўртасида яхши муносабатлар борлиги ва улар Майоркада бир-бирига яқин жойда яшаши ҳам маълум қилинган.

Фикрлар