Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти “Реал”га хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич учун 75 млн евролик таклиф юборди. Бироқ, мадридликлар ушбу таклифга дарҳол рад жавобини беришди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда айнан Ковачичдан жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Ковачич даставвал 2013 йилда 11 млн евро эвазига Загребнинг “Динамо” клубидан “Интер”га кўчиб ўтган эди. 2015 йилга келиб эса “Реал” уни 31 млн евро тўлаб, “нерадзуррилар”дан харид қилган.