Хабарингиз бор "Реал" кеча Мадрид дербисида "Райо Вальекано"ни 1:0 ҳисобида енгди.

MisterChip тарқатган хабарга кўра бу “қироллик клуби”нинг Ла Лига доирасида “Райо Вальекано” устидан қозонган кетма-кет 17-ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, бу чемпионат доирасида битта жамоа устидан кетма-кет энг кўп ўйинда зафар қучиш бўйича Европанинг топ-5 чемпионатлари янги рекордига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Сантьяго Солари шогирдлари кечаги ғалабадан сўнг 29 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда боришмоқда.