“Реал” кутилмаганда катта трансфердан воз кечди

“Реал” жорий мавсумда ҳимоя чизиғида қатор муаммоларга дуч келмоқда. Жамоанинг аксарият ҳимоячилар жароҳат олиб, турли муддатларга сафдан чиқди. 

Хусусан, жамоа сардори Даниэль Карвахаль учун мавсум жуда эрта якунланди. 

Карвахалнинг жароҳатидан кейин “Қироллик клуби” аввалига ўнг қано ҳимоясига “Байер” етакчиларидан Жереми Фримпонгни олиб келишни режалаштирган ва бу борада ҳаракатни бошлаган эди. 

Кутилмаганда мадридликлар бу трансфердан воз кечди. Клуб раҳбарияти ўнг қанот ҳимоясига янги ўйинчи олмайдиган бўлди. 

Фримпонгнинг ўзи “Қироллик клуби”га кўчиб ўтишга розилик берган эди. Transfermarkt портали томонидан 50 миллион еврога баҳоланаётган ҳимоячи энди бошқа таклифларни кутишига тўғри келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!