"Реал" "Ливерпуль" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоаси Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олмоқчи. Бу ҳақида "FourFourTwo" нашри хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, Салоҳнинг инглиз клуби билан шартномаси келаси ёзда тугайди ва уни узайтиришда муаммолар бўлиши мумкин. Футболчи ва клуб ўртасида бу борада ҳозирча келишув бўлгани йўқ. "Лос-Бланкос" клуби президенти Флорентино Перес бундан унумли фойдаланиб, жорий мавсум якунида мисрлик футболчини эркин агент сифатида ўз жамоасига олиб келмоқчи. 

Маълумот учун, футболчига "Реал"дан ташқари Франциянинг ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!