Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Реал” марказий ҳужумчи танлади

Анчелоттига шу ҳужумчи маъқул

“Реал” ҳамон яхши ҳужумчи қидиряпти. Уларнинг нишонига швециялик форвард Александр Исаак тушди.

Бу футболчи “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилмоқда. Янги мавсумда Исаак Премьер-лигада саккизта учрашувда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, мадридликлар 24 ёшли футболчи жамоа ҳужумкорлигини оширишига ишонмоқда.

Александр Исаакнинг “қарғалар” билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Унинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ