Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Реал” Мбаппе масаласида ҳаммани чалғитяпти

Мадридликларнинг махфий режаси бор

Яқинда “Қироллик клуби” Килиан Мбаппе трансферидан тўлиқ воз кечгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Унга кўра, мадридликлар 24 ёшли ҳужумчи ПСЖ билан шартномани узайтирмаган ва эркин агентга айланган тақдирда ҳам, уни “Реал”га олиб келишга уринмаслигини билдирган.

Бироқ трансфер мутахассислар бу  маълумотларга ишонмади. RMC Sport нашрининг ёзишича, “Қиролли клуби” атайин шундай хабарларни тарқатмоқда.

Улар бу орқали клуб имиджини сақлаб қолмоқчи. Чунки мадридликлар Килиан Мбаппе трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли якунланишига амин эмас. “Қироллик клуби” мутасаддилари иккинчи маротаба шарманда бўлмаслик учун Мбаппе уларга қизиқ эмаслигини таъкидлаётган экан.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ