“Реал” Мбаппедан хавотирда
Мадриднинг "Реал" клубида ҳужумчи Килиан Мбаппенинг сўнгги ўйинлари борасида жиддий хавотирлар мавжуд. "Қаймоқранглилар" сафида франциялик ҳужумчининг самарадорлиги пасаймаганига қарамай, унинг яхши формаси қайд этилмаяпти. Бу ҳақда Спорт.эс хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Реал"нинг Мбаппе ўйини борасидаги хавотирлари Ла Лигада "Осасуна"га қарши "кўримсиз" ўйиндан сўнг кучайган ва "қаймоқранглилар" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Ҳужумчининг формасига йил бошида тиззасидан олган жароҳати таъсир кўрсатиши мумкин. Таъкидланишича, "Қироллик клуби" мухлислари жамоа бош мураббийи Алваро Арбелоани французга дам беришга чақирмоқда.
Фикрлар