"Реал" "Милан" ҳимоячисига қизиқиб қолди

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Алессио Романьоли “Реал”нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Tribalfootball тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” даставвал “россонерилар”нинг бошқа бир ҳимоячиси Леонардо Бонуччи билан шартнома имзоламоқчи бўлган, бироқ у “Милан”дан кетишни истамаган. Айнан шундан сўнг Флоррентино Перес Романьоли номзодига тўхталган.

Ўз навбатида “Милан” молиявий фэйр-плейга амал қилиши учун Романьолини трансферга қўйиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!